Замонавий инсон уларсиз яшай олишини тасаввур ҳам қила олмайдиган ХХ асрнинг асосий ихтиролари
ХХ аср инсониятга деколонизация (мустақиллик ва тўлиқ суверенитет бериш жараёни), самолёт ва автомобиль ишлаб чиқариш, одамнинг космосга, кейин эса Ойга биринчи парвози, тиббиётнинг ривожланиши каби кўплаб фойдали ихтироларни олиб келди. Буюк ақллар ҳатто оғир йилларда ҳам ишлашда тўхтамади. Хўш, ХХ асрнинг қайси ихтиролари дунёни ўзгартириб юборган экан? Бугун бу ҳақда қисқача тўхталамиз.
Самолёт
Бугун одамлар ҳаётини самолётсиз тасаввур этиб бўлмайди: ҳатто бир мамлакат шаҳарлари орасида ҳаракатланса ҳам, одамлар энг тез ва хавфсиз транспорт тури сифатида самолётларни афзал кўришади. 1903 йилда америкалик ака-ука Уилбер ва Орвил Райт самолётда бошқариладиган биринчи парвозни амалга ошириб, дунё авиациясининг ривожланишига туртки берди ва ўз номларини тарихда қолдирди.
Танк
Танк бу - урушни ўзгартирган машина. “Танк” сўзининг ихтирочиси ва муаллифи британиялик Эрнест Суинтон зирҳли жанговар машина яратиш учун тракторнинг гусеницали лентасидан фойдаланиш ғоясини илгари сурган. Икки йиллик иши натижасида 1918 йилга келиб биринчи 2100 та танк конвейердан чиққан.
Инсулин
Канадалик шифокор Фредерик Брантинг 1922 йилдан бери диабетга чалинганларнинг ҳаётини сақлаб келаётган инсулин гормони кашфиётчиларидан биридир. Ҳозиргача дунёда бу дорининг ўрнини босувчи ёки тўлиқ ҳуқуқли аналоги йўқ.
Телевидение
Шотландиялик муҳандис Жон Логи Берд 1925 йилда телевидениени ихтиро қилди. Ўшанда одамлар янгиликларни фақат газеталардан билиб олиш мумкинлиги ва кино томоша қилиш учун кинотеатрга бориш шарт эмаслигини билиб олди ва телевизор ҳаётнинг ажралмас бир қисмига айланиб қолди.
Антибиотиклар
Дунёдаги биринчи антибиотик пенициллин ихтирочиси британиялик биолог Александр Флеминг ўз кашфиёти учун Нобель мукофоти билан тақдирланган. Антибиотиклар туфайли шифокорлар гангрена, сил ва сифилис каби хавфли касалликларини енгишни ўргандилар.
Ядровий қурол
Америкалик физик Роберт Оппенгеймер ядро қуролини яратиш бўйича Манхеттен лойиҳасини бошқарган. Бу “хизматлари” учун у “атом бомбасининг отаси” лақабини олди.
Олимнинг ўзи Нью-Мехикода ҳалокатли қуролнинг биринчи синовидан сўнг шундай деган эди: “Мен оламлар вайронкори – ажалман”.
Космос тадқиқи
Юрий Гагарин 1961 йилда инсониятга коинот дунёсини очди. Машҳур “Кетдик!” (“Поехали!”) сўзи бутун дунёга тарқалиб, Гагаринни қаҳрамонга айлантирди. Шундан сўнг СССРнинг барча болалари бу жасоратни такрорлашни ва космонавт бўлишни орзу қила бошлади.
Компьютер сичқончаси
Ихтирочи Дуглас Энгельбарт 1968 йилнинг декабрь ойида Калифорниядаги кўргазмада ёрдамида курсорни бошқариш ва машинага буйруқ бериш осон бўлган компьютер сичқончасини намойиш этди. Кейинчалик у модернизация қилинди ва замонавий кўриниш ҳамда функционаллик даражасига келтирилди.
ХХ асрнинг охири, яъни 1998 йилда Ларри Пейж ва Сергей Брин Google қидирув тизимини ихтиро қилди. Ушбу қидирув ва унинг хизматларисиз замонавий инсоннинг ҳаётини тасаввур қилиб бўлмайди.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.