Зебинисо Шодиевага яна бир масъулиятли вазифа топширилди
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Cамарқанд вилоят кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди.
Партия вилоят, туман, шаҳар кенгашлари раислари, ходимлари ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Сарвар Отамуратов сўзга чиқди.
Партия етакчиси жорий йилнинг ўтган 4 ой давомида амалга оширилган ишларни муҳокама қилиб, олдинда турган сайлов жараёнларига тайёргарлик масалаларига тўхталди. Партия фаоллари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифаларни белгилаб берди.
Мажлисда республика “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси бошлиғи Зебинисо Шодиева Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Cамарқанд вилоят кенгаши раислигига сайланди.
ЎзМТДП вилоят кенгаши матбуот хизмати