Тарихий тасодифлар: Наполеон ва Гитлернинг 129 йиллик ўхшашлик ҳаракати

Ҳаёт ҳақиқатан ҳам бир қатор тасодифлардан иборатми? Ёки тақдир бизга йўл кўрсатганича ҳаракатланаверамизми? Бу саволга кўпчилик"буниси  ҳам, униси ҳам", деб жавоб бериши тайин.Тарихда барча тасодифларни катта шубҳа остига қўйган воқеалар содир бўлган.

ЕКЛАМА

“1Gai.ru” сайти ана шундай “тақдир ҳазиллари”ни тўплади.

Наполеон ва Гитлер бир-биридан роппа-роса 129 йил фарқ билан армия сафига қўшилган.

Иккаласи ҳам 129 йил вақт оралиғи билан ҳокимиятни эгаллаб олган, 129 йил фарқ билан (Наполеон 1812 йилда, Гитлер 1941 йилда) Россияга уруш эълон қилган ва бир-биридан 129 йил фарқ билан урушда мағлуб бўлган.

***

1922 йилнинг 20 декабрида Америкадаги Гувер тўғони қурилиши вақтида нохуш ҳолат содир бўлди. Ўшанда 112 киши ҳалок бўлиб, биринчибўлиб Жон Жей Тирни исмли ишчи вафот этганди.

Ушбу қурилишдаги биринчи фожиадан роппа-роса 13 йил ўтиб, 1935 йилнинг 20 декабрид, яна биришчи вафот этди. Бу одам Жон Жей Тирнининг ўғли Патрик Жей Тирни эди. Ота ва ўғил 13 йил фарқ билан бир кунда, бир хил тақдирни баҳам кўрди.

***

2000 йилда Америкада “Deus Ex” видео ўйини чиқарилди. Шунда ўйин дизайнерларидан бири Нью-Йорк шаҳри ландшафтига Эгизак минораларни қўшишни унутиб қўйган экан.

Ўйин чиққанидан бир йил ўтиб, 2001 йилнинг 11 сентябрида Эгизак миноралар террорчилар томонидан ҳужумга учради. Шундай қилиб, “Deus Ex” беихтиёр Американинг келажагини башорат қилди.

***

Жанубий африкалик астроном Даниель дю Туа ўзшогирдларига маъруза қила туриб, одам тўсатдан ўлимга дуч келиб қолиши мумкинлиги  ҳақида гапирарди.

Кейин у чўнтагидан ялпиз таъмли конфетничиқариб оғзига солди, ширинлик томоғига тушганастроном йўтала бошлади. У бир неча дақиқа ичидабўғилиб қолиб, вафот этди. Даниэл ду Туанинг сўнгги сўзлари унинг тақдирини акс эттирди.

1664 йилнинг 5 декабрда Менай бўғозида кема чўкиб кетди. 81 киши ҳалок бўлди ва фақат Хью Уильямс исмли бир йўловчи омон қолишга муваффақ бўлди.

1785 йилнинг 5 декабрида саёз бўғозда яна бир кема чўкиб кетди.  Йўловчилар орасидан фақат бир киши, Хью Уильямс исмли одам омон қолган. 1940 йилда немислар қўйган миналар туфайли Менайда яна бир кема чўкиб кетди: унда икки киши - эркак ва унинг жияни тирик қолди. Қариндошлар отдош бўлиб, икковининг ҳам исми Хью Уильямс бўлган.

Эндиликда инглиз денгизчиларининг кулгили (балки кулгили эмасдир) бир анъанаси бор - кема ҳалокатидан омон қолган ягона одамга Хью Уильямс деган “исм” берилади.

***

Биринчи жаҳон уруши пайтида инглизлар “Кармания” эски йўловчи лайнерини қуроллантириб, ундан ҳарбий кема сифатида фойдаланди.

Душмандан яшириш учун инглизлар КарманияниКап Трафальгар» немис савдо кемаси сифатида “ниқоблаб” қўйишди. 1914 йилнинг 14 сентябрида Кармания Бразилия қирғоқлари яқинида немис кемасини чўктирди. Чўкиб кетган кема немислар томонидан Британиянинг “Кармания”си сифатида ниқобланган ҳақиқий “Кап Трафальгар” кемаси бўлиб чиқди. Мана сизга уруш стратегияси! Ёки... балки тасодифдир?

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.