10 кунда 100 минг гектар ғаллани озиқлантириб бўладими?

Ғалладан мўл ҳосил олишнинг биринчи шарти ўсимликни сифатли озиқлантириш. Шу боис ғаллакорларимиз 2020 йил ҳосили учун 101 мингдан ортиқ майдонда парваришланаётган ғалла ҳосилини иккинчи озиқлантириш ишларини бошлашди.

Мавсумни сифатли ўтказиш учун 720 дан ортиқ муҳандис-техник ходимлар жалб этилди, 242 та отряд тузилди ва ҳар бир отрядга биттадан тиркамали трактор бириктирилди, 396 та минерал ўғит сепиш мосламалари ҳозирланди.

Вилоятимиздаги ғалла майдонлари учун зарур бўладиган 20 минг 200 тонна ўрнига 37 минг 300 тонна азотли ўғит захираси яратилди. Дала меҳнаткашларининг саъй-ҳаракати билан 15 февралгача ғаллани озиқлантиришни якунлаш режалаштирилган.

“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати.