11 ой давомида табиатга 10 миллиард сўмга яқин миқдорда зарар етказилган
АОКАда ўтган матбуот анжмунида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нарзулла Обломуродов мораторий давридаги ишлар ҳақида ахборот берди:
➖ Мораторий даврида жисмоний ва юридик шахслардан жами 4018 та (10 ойлик ҳолатига) мурожаат келиб тушган, мурожаатларда 188 943 туп давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга рухсат сўралган;
20 ноябрь ҳолатига кўра, жами қонунбузарликлар сони 3 897 та, белгиланган жарима — 4 316,1 миллион сўмни ташкил этиб, шундан 2 757,4 миллион сўми ундирилди;
Табиатга етказилган зарар — 9 787,2 миллион сўмни ташкил этиб, шундан 2 942,4 миллион сўми ундирилди;
Жарима ва табиатга етказилган зарарни ундириш мақсадида 338 та ҳолат бўйича (6 913,1 миллион сўм) тўпланган ҳужжатлар тегишли органларга (суд, прокуратура, МИБ, ИИБ) киритилди;
17 та ҳолат бўйича қонунбузарлик содир этган шахсларга жиноий иш қўзғатилган.