200 000 йил ичида энг кучли иқлим ўзгариши ҳукм сурмоқда

Бугунги иқлим ўзгариши сўнгги 200 000 йил ичида энг кучлисидир. БМТ Жаҳон метеорология ташкилоти бош котиби Петтери Таалас бунга амин. Унинг сўзларига кўра, содир бўлаётган воқеалар сўнгги қарийб ярим аср давомида қазилма ёқилғидан фойдаланиш билан бевосита боғлиқ.

Душанба куни 200 дан ортиқ давлат вакиллари иштирокида ташкилотнинг виртуал саммити бошланди. Уларнинг вазифаси БМТнинг бу жараён табиат ва одамларга қандай таъсир қилиб улгургани ва келажакда нима кутиш ҳақида иқлим ўзгариши бўйича ҳисобот яратишни якунлаш.

Петтери Таалас, ЖСТ бош котиби:
"Айниқса, тропик кенгликлар ва ривожланаётган мамлакатлар каби заиф минтақалар мавжуд. Африка, Жанубий Осиё ва Тинч океани ороллари иқлим ўзгариши бўйича ана шундай энг заиф давлатларга киради. Ваҳоланки, бундай ўзгаришлар аллақачон бутун дунёда кўзга ташланмоқда".

Бирлашган Миллатлар Ташкилотини хавотирга солаётган асосий муаммолардан бири бу - ичимлик суви заҳираларининг қисқаришидир. Дарёларни вужудга келтирувчи музликлар қисқариб, кўплаб минтақалар иқлими тобора қуриб бормоқда. Ташкилот экспертларининг фикрича, қишлоқ хўжалиги учун сув етишмаслиги, ўз навбатида озиқ-овқат етишмаслигига олиб келади. Бу аллақачон қуролли тўқнашувларга олиб келган ва бундан кейин ҳам олиб келади.

Г.Холдорова тайёрлади.