2030 йилгача “Евро–5” стандартига мос бўлмаган автомашиналардан фойланалиш чекланиши режалаштирилмоқда
Президент фармонида 2030 йилгача йирик шаҳарларда камида “Евро–5” стандартига мувофиқ бўлмаган автомашиналар эксплуатацияси босқичма-босқич чекланиши белгиланди.
Чекловлар Тошкент ва Нукус шаҳарларида ва вилоятлар марказида 2024 йилнинг 1 мартидан бошлаб босқичма босқич жорий этилади.
Ушбу чекловларга остига “Евро-5” ва ундан юқори стандартдаги ёқилғида ишлай олмайдиган эскирган машиналар тушади. Бунга нафақат собиқ иттифоқ даврида ишлаб чиқарилган, жумладан, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “Тико”, “Матиз”, “Дамас”, “Нексия-1”, “Нексия-2” автомашиналари ҳам тушиши мумкин.