28 минг гектарда сув тежовчи технология жорий қилинади

2025 йилда вилоятимизда 28 минг 100 гектар майдонда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилинмоқда (шундан 7000 гектар томчилатиб, 3200 гектар ёмғирлатиб, 2600 гектар дискрит суғориш, 6260 гектар эгилувчан қувур ва эгатга плёнка тўшаб суғориш) ҳамда 9040 гектар майдон лазерли текислаш ишлари олиб борилди.
Ҳозиргача ғалла майдонларида ёмғирлатиб суғориш бўйича 72 та талабгор томонидан 1274 гектар ер майдони учун 31,8 миллиард сўм молиялаштирилган. Шундан 857 гектар майдонда ишлар якунланган.
Томчилатиб суғориш бўйича 290 та талабгор томонидан 6807 гектар ер майдони учун 328 миллиард сўм молиялаштирилган ва 2410 гектар майдондаги ишлар якунланган.