48-мактаб директори юқори синф ўқувчиларидан байрамга пул йиғилаётганини инкор этди
- 05.03.2020 17:28
- 881
- Таълим
Аввалроқ, жорий йилнинг 4 март куни "SamTVR" каналида Самарқанд шаҳридаги 48-мактабнинг юқори синф ўқувчиларидан 8 март байрами муносабати билан пул йиғилаётганлиги хабар қилингани ва бу ҳолат юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан текширув ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу масала юзасидан мактаб директори Ш.Ҳасанова шундай муносабат билдирди:
"Бу мактабимиз ва ўқитувчиларимиз обрўсини тўкишга қаратилган бўҳтон. Педагогик жамоамиз ушбу ҳолатга қарши чиқди. Бу ҳолат ўқитувчиларимиз обрўсига зарар етказмоқда. Мактабимизда коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлинаётганлиги боис ҳеч қандай пул йиғиш ишлари амалга оширилмаган".
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа