6 гектар ерни 170 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда ноқонуний ер сотиш билан шуғуллувчи шахс қўлга олинди.

Маълум бўлишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1975 йилда туғилган К.З. маҳаллий фуқарога Паст Дарғом тумани ҳудудида жойлашган фермер хўжалигига тегишли бўлган 6 гектар ер майдонини 170 минг АҚШ доллари эвазига мансабдор танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, келишилган пулнинг 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.