6 ойда Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи савдо айланмаси 279,0 миллион долларни ташкил этгани маълум қилинди
- 05.08.2021 17:08
- 18
- Иқтисодиёт
2021 йил январь-июнь ойларида икки мамлакат ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 279,0 млн. долларни, экспорт 72,4 млн. долларни, импорт 206,6 млн. долларни ташки этган. Бу ҳақда республика Статистика қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистондан Туркманистонга 47,2 млн. долларлик турли хизматлар, 7,7 млн. долларлик кимёвий маҳсулотлар, 6,5 млн.
долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилинган.
Шунингдек, Туркманистондан Ўзбекистонга 183,4 млн. долларлик энергия ва нефт маҳсулотлари, 13,1 млн. долларлик кимёвий маҳсулотлар, 1,3 млн. долларлик турли хизматлар импорт қилинган.
Умуман, ташқи савдо айланмаси ҳажми 2016 йилда 209,1 млн. долларни, 2017 йилда 177,9 млн. долларни, 2018 йилда 302,8 млн. долларни, 2019 йилда 554,4 млн. долларни ва 2020 йилда 538,2 млн. долларни ташкил этган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа