70 миллион сўмлик биофаол қўшимчалар манзилга етиб бормади
- 20.02.2020 09:47
- 134
- Ўзбекистон
Жиззах вилояти божхона бошқармаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳрида сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Жиззах шаҳри ҳудудида тўхтаб турган фуқаро О.Н. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автоулов юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ва хорижда ишлаб чиқарилган 70 миллион сўмлик 5000 дона “Montalin” номли биофаол қўшимчалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати ахборотида.