Абитуриентларни Давлат хизматлари маркази орқали рўйхатга олиш бўйича Самарқанд етакчи ўринда
Хабарингиз бор олий таълим муассасаларига абитуриентларни рўйхат (олдинги йиллар ҳужжат топшириш деб юритиларди)дан ўтказиш бўйича қатор ўзгаришлар киритилди. Жумладан, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб абитуриентлардан ариза қабул қилиш нафақат олий таълим муассасалари, балки Давлат хизматлари маркази орқали ҳам амалга ошириладиган бўлди. Бу борада Самарқанд вилоятидаги Давлат хизматлари марказлари бошқа ҳудудларга нисбатан анча фаоллик кўрсатмоқда. Яъни абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш бўйича шу ойнинг 14 июль ҳолатига кўра, вилоятимизнинг учта туманидаги Давлат хизматлари маркази етакчи ўринларга чиқди.
Жумладан:
-
-
- Паст Дарғом туманида 3871 нафар;
- Гулистон шаҳрида 3161 нафар;
- Иштихон туманида 3149 нафар;
- Пайариқ туманида 3097 нафар;
- Фарғона шаҳрида 3017 нафар;
-
Эслатиб ўтамиз, Давлат хизматлари маркази орқали (олий таълим муассасалари орқали ҳам) абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 16 июлидан бошлаб тўхтатилади.