Адаш шаҳарлар: турли мамлакатлардаги бу шаҳарлар нимаси билан фарқ қилади?
Ҳаётда одам ўз адаши билан учрашиши олдатий ҳол. Ер юзида нафақат адаш одамлар, балки отдош шаҳарлар ҳам бор экан. Сайёрада 48 та Париж, 20 дан ортиқ Москва деб номланадиган аҳоли пунктлари мавжуд.
AdMe.ru сайти дунё харитаси бўйлаб кезиб чиқиб, биз улар борлигини билмаган отдош шаҳарларни топди.
Самара (Россия) ва Самара (Коста-Рика)
Волга бўйидаги Самара шаҳрининг узоқ Марказий Америкада худди шу номдаги адаши бор. Самара Коста-Риканинг Гуанакасте провинциясидаги маъмурий маркази бўлган туманлардан бири. У ўзининг тўлқинли ва қумли пляжлари билан бутун дунёдаги сайёҳларни ўзига жалб қилади. Тўғриси, унинг номи биринчи бўғинга урғу билан Са́мара тарзида талаффуз қилиниши керак.
Париж (Франция) ва Париж (АҚШ, Техас)
Америка Парижи ёки “Парис” Франция пойтахти номи билан аталган. Маҳаллий аҳоли Техасдаги бу шаҳарчани “йириклиги бўйича дунёдаги иккинчи Париж” деб атайди. Шаҳар Парижга ярашарли ўзининг Эйфель минорасига эга, бироқ у ўлчами бўйича асл нусхасидан анча паст ва 20 метр баландликка эга.
Лондон (Буюк Британия) ва Лондон (Канада)
Америка қитъасининг ўз Лондони бор. Бу ном XIX асрнинг бошларида Юқори Канаданинг пойтахти бўлади, деб тахмин қилинган кичик Европа манзилгоҳига берилган. Айтганча, Британиянинг Лондони Темза дарёсида тургани каби Канададаги Лондон Темс (ингл. Thames) дарёси қирғоғида жойлашган.
Санкт-Петербург (Россия) ва Сент-Питерсберг (АҚШ, Флорида)
Ушбу Америка шаҳарчасининг асосчилари шаҳарга ном бериш тўғрисида бир тўхтамга кела олмадилар: ҳар ким ўз фикрини олға сурарди. Низони ҳал қилишда қуръа ташланган танга ёрдамга келди. Ғолиб Питер Деменс - асли келиб чиқиши россиядан бўлган рус зодагони Пётр Дементьев бўлиб чиқди. Айнан у курорт шаҳарга Нева дарёси бўйидаги шаҳар шарафига ном беришни таклиф қилган эди.
Сидней (Австралия) ва Сидней (Канада)
Австралия ва Канада Сиднейлари англиялик лорд Томас Сидней шарафига номланган. Бундан ташқари, Америка қитъасидаги шаҳар кенгурулар мамлакатига қараганда 3 йил олдин ташкил этилган.
Барселона (Испания) ва Барселона (Венесуэла)
Ҳа, сайёрада яна бир Барселона бор, аммо унда меъмор Гаудининг Испаниядаги шаҳарда бўлган дурдона асарлари йўқ. Венесуэладаги бу аҳоли пунктига Каталониядан келган муҳожирлар асос солган, дастлаб улар шаҳарга Янги Барселона деб ном берган. Бироқ вақт ўтиши билан жаҳон харитасида Испаниянинг энг йирик шаҳарларидан бирининг нусха номи пайдо бўлди.
Работ (Марокаш) ва Работ (Мальта)
Араблар Мадина оролининг қадимий пойтахтини икки қисмга бўлгач, Мальтадаги Работ шаҳри пайдо бўлган. Бу кейинчалик Марокаш пойтахти ва ЮНЕСКОнинг Бутунужаҳон мероси объектига айланган шаҳарга асос солинганидан тахминан бир аср олдин бўлган эди.
Ўш (Ош) (Кирғизистон) ва Ўш (Ош) (Франция)
Қирғизистон ва Франция ушбу шунчаки оҳангдош бўлган шаҳарлар номини бир-биридан ўзлаштирмаган. Марказий Осиёдаги Ўш Қирғизистоннинг йирик шаҳри ва жанубий пойтахти ҳисобланади. Унинг Европадаги адаши кичик коммуна бўлиб, у ерда атиги бир неча ўн минг французлар истиқомат қилади.
Сиз қайси отдош шаҳарларни биласиз?
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.