“Адидас” ва “Пума” қандай пайдо бўлган?

“Adidas” ва “Puma” спорт оламида энг қиммат ўнта брендлар қаторида туради. Уларнинг асосчилари бавариялик (Германия) ака-ука Адольф ва Рудольф Даслерлардир.

Воқеа 100 йил муқаддам бўлганди. 19 ёшли Адольф Даслер яқингинада кирхона бўлган саройда ўтириб, уни қандай қилиб пойабзал устахонасига айлантириш ҳақида бош қотирарди. 1920 йилда у фронтда бўлишга ва новвойликни ўрганишга улгурганди. Бироқ уни спортнинг ҳамма турлари бўйича натижаларни яхшилашга ёрдам берувчи оёқ кийимлари яратиш қизиқтирарди. Урушгача у акаси Рудольф билан барча мусобақаларда иштирок этиб, ғалаба қозонишда қулай ва мустаҳкам оёқ кийими муҳим роль ўйнашини яхши тушунган эди.

Адольф дала четидаги чиқиндихоналарни титкилаб, армия ташландиқлари – шиналар, каскалар, парашютларни йиғиб олиб, ушбу материаллардан оёқ кийими тикишни тажриба қилиб кўрди. Намуналарни ҳудуддаги спорт клубларига юборди. У моҳир уста бўлиб чиқди. Аммо ишчанлик, бир ишни бошладими, уни охирига етказиш тоқати етмасди. Бу хислат эса Адольфда мужассам эди. Шундай қилиб биргаликда иш бошлашди. 1924 йилда улар «Ака-ука Даслерлар пойабзал фабрикаси» фирмасини рўйхатдан ўтказдилар ва вазифаларни бўлиб олишди. Адольф ишлаб чиқаришга, Рудольф сотишга масъул бўлди.

Ишлаб чиқариш майдони кенгайди, штатлар 25 кишигача кўпайди. Даслерлар икки йилдан кейин кунига 100 жуфт бутсилар, янги атлетика кроссовкалари ишлаб чиқара бошлади. Яна икки йилдан кейин немис югурувчиси Лина Радкс Амстердам олимпиадасида Даслерлар кроссовкасида ғолиб чиқди.

1936 йилда Берлин Олимпиадасига жаҳоннинг энг кучли спортчилари ташриф бурди. Улар орасида энг учқур америкалик югурувчи Жесси Оуэнс бор эди. Даслерлар жаҳонга донг таратиш имкониятини қўлдан бермади. Улар Оуэнсга унинг ўлчамида тикилган бутсини тақдим этди ва у ғолиб чиқди. Қора танли атлет Даслерлар кроссовкаларида Берлинда 4 та олтин медални қўлга киритди. Урушдан сўнг америкаликлар Оуэнс учун кроссовкалар тикиб берган Херцогинаурада ишлаб чиқаришни тиклашдан манфаатдор эдилар. Лекин ака-укаларнинг ўзаро можаролари туфайли баскетбол ва бейсбол пойабзаллари ишлаб чиқариш ғояси амалга ошмай қолди. Ака-ука йўллари абадий ажралди. Ораси 500 метр масофада бўлган икки мустақил фирма вужудга келди. Биринчи фабрика Адидас – Адольф Даслер қисқартма номи, иккинчи Роуда – Рудольф Даслер деб аталди. Бироқ кейинчалик у жарангдар бўлсин деб “Пума” деб ўзгартирилди. Кейинчалик ака-укалар дунёдан ўтганларидан сўнг фирмалар кимошди савдосида бошқалар қўлига ўтди. Бироқ “Адидас” ва “Пума” номи сақланиб қолди ва жаҳонда спорт буюмлари ишлаб чиқарувчи фирмалар сифатида донг таратди.

«АиФ» (2020 йил 11-сон)дан қисқартирилган ҳолда Т.ШОМУРОДОВ тайёрлади.