Афғонистонда Толибон гуруҳи томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида камида етти нафар ҳарбий ҳалок бўлди

Афғонистоннинг шимолий-шарқий ҳудудида жойлашган Перван вилоятида Толибон (Ўзбекистонда тақиқланган) экстремистик ҳаракати жангарилари билан юз берган тўқнашув оқибатида камида етти нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар берди.

“Толибон ҳаракати жангариларининг Парван вилоятидаги назорат масканига чоршанба куни тунда уюштирган ҳужуми оқибатида камида етти нафар Афғонистон ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлди. Яна бир нафари жароҳатланди”, дея маълум қилди вилоят губернатори Вахида Шахкар.

Тинчликка эришиш учун қилинаётган саъй-ҳаракатларга қарамасдан, Афғонистон ҳукумати ва Толибон ҳаракати ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда. Февраль ойи сўнггида Қатарда ўтказилган тадбирда АҚШ ва Толибон ўртасида 18 йил давом этган урушдан сўнг илк маротаба тинчлик сулҳи тузилган эди. Унга кўра, Афғонистон ҳудудидан хорижий армиялар олиб чиқиб кетилиши ва Афғонистонаро суҳбат бўлиб ўтиши лозим эди.