"Афросиёб" поезди йўлига тош қўйиб кетган шахс аниқланди
- 16.10.2020 14:50
- 640
- Жамият
Самарқанд вилоятида “Афросиёб” тезюрар поезди ҳаракатланадиган темирйўл изига тош қўйиб кетган шахс аниқланди, деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, 12 октябрь куни ИИБнинг транспорт хавфсизлик бўлимига "Афросиёб" тезюрар поезди "Қарши-Самарқанд-Тошкент" йўналиши ҳаракатланаётган вақтда “Гумбаз-Мароқанд” темир йўл бекатлари оралиғида, 3.741 километр 7 пикетида темир йўл изида тош қўйилганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
ХТББ ЙПКБ томонидан ўтказилган суриштирув натижасида тош бўлаги қўйган шахс 1980 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани Жовулқосим қишлоғида яшовчи фуқаро Н.Ш. эканлиги аниқланган.
Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.
Теглар:
"Афросиёб" поезди
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!