Амстердам, Басра, Янги Орлеан, Венеция... сув остида қоладими?

Олимларнинг глобал иссиқлик оқибатида сувга чўкиб кетиши мумкин бўлган шаҳарлар рўйхатини тузди.

Агар улар томонидан тузилган харитага ишониладиган бўлса, 2030 йилга бориб Нидерландиянинг Амстердам, Ироқнинг Басра, АҚШнинг Янги Орлеан, Италиянинг Венеция, Вьетнамнинг Хошимин, Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳарлари сув остида қолади.

Аср ўрталарига бориб дунё океани сув сатҳи 20 сантиметрга кўтарилади. Бу, айниқса, Жануби-Шарқий Осиё шаҳарларига таҳдид солади.

***

Россиянинг «Алроса» компанияси Дубайда кимошди савдосига ўзининг энг йирик 242 карат оғирликдаги олмосини қўйди.

Кичик коптокча ҳажмидаги қимматбаҳо тош бундан ўн йил аввал Узоқ Шарқда топилган. Кимошди савдосида дастлабки нархи 2 миллион доллар. Нарх бир неча мартага ошишиши мумкин.

***

Олимларнинг тадқиқотларига кўра, катта ёшдаги одам суткада ўртача 7 соат ухлар экан. Ҳайвонлардан жирафа суткада ўртача 2 соат, мушук 12 соат, кўршапалак 2 соат, от 3 соат, илон 18 соат, маймун 12 соат «мизғиб» олар экан.

Т.Шомуродов тайёрлади.