АҚШ 2020 йилнинг сўнггига қадар 100 миллион вакцинани тарқатишга тайёр бўлади

АҚШ COVID-19га қарши вакцинани октябрь ойида тарқатишни бошлаши мумкин. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп 17 сентябрь куни маълум қилди.

“Биз вакцинани жудаям хавфсиз ва самарали шаклда тарқатишга тайёрмиз. Бу ишни октябрь ойида бошлашимиз мумкин. Фикримча, октябрь ойининг ўрталарида ёки озгина кечроқ”, деди Трамп матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ 2020 йилнинг сўнггига қадар 100 миллион вакцинани тарқатишга тайёр бўлади.