АҚШ ўзи учун энг хавфли давлатларни номлади: Хитой "биринчи ўринда"

Америкаликлар қайси давлатни Қўшма Штатлар учун энг катта хавф деб билишларини айтди. Мамлакат фуқароларининг аксарияти Хитойни АҚШ учун энг хавфли давлат деб атади, дея хабар бермоқда Fox телеканали Рональд Рейган институти тадқиқотига таяниб.

"Бизнинг тадқиқотимизда биринчи марта америкаликларнинг аксарияти АҚШ учун энг катта таҳдид бўлган ягона мамлакат - Хитойни айтишди", - дея таъкидлади тадқиқотчилар.

Шундай қилиб, АҚШ фуқароларининг ярмидан кўпи (52 фоиз) Хитойни мамлакат учун энг катта таҳдид, 14 фоизи эса Россияни айтишди. Ваҳоланки, 2018 йилда 21 фоиз америкаликлар хавфни Хитойда деб билган бўлса, сўровда қатнашганларнинг учдан бир қисми Россияга ишора қилган эди.

Аввалроқ, Қўшма Штатлар мамлакат қулаши яқинлашаётганини эълон қилинганди. Бу прогнозни Bloomberg агентлигининг шарҳловчиси Макс Хастингс айтди. Сўнгги пайтларда мамлакатда кескинлашган ирқий муаммо Америка жамиятида бўлинишга олиб келишига унинг ишончи комил.