АҚШ Украинага йилига 300 миллион долларлик ҳарбий кўмак беришни режалаштирмоқда
- 31.07.2020 22:31
- 9
- Хориж
Украинага йилига 300 миллион доллар ҳарбий кўмак берилиши тўғисидаги қонун лойиҳасини бир гуруҳ қонун чиқарувчилар АҚШ Сенатига тақдим этди. Бу ҳақда Lenta.ru нашри маълум қилди.
Қонун лойиҳасига кўра, ажратиладиган маблағ шу жумладан, ҳаво қуролларига ҳам сарфланади. Бундан ташқари, яна тўрт миллион доллар украин офицерларини тайёрлашга сарфланади.
Айни вақтда Украина АҚШдан йилига 250 миллион доллар атрофида ҳарбий мақсадлар учун ёрдам олади. Сенаторлар ушбу тўловларни алоҳида қонунга айлантиришни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга янги қонун лойиҳаси АҚШ маъмурияти томонидан Норманд формати доирасидаги тинчлик музокараларида мамлакат вакили сифатида иштирок этадиган махсус элчини Украинага юборилишини назарда тутмоқда.