АҚШда 1901 йилдан бери ўчмаган лампочка бор
Битта чўғланма лампочка қанча вақт ёниши мумкин?
Одатда бундай лампочкаларнинг ёнишига минг соат кафолат берилади. Бошқача қилиб айтганда, чироқ ўртача умумий давомийлиги 42 кун узлуксиз ишлаши мумкин.
Норасмий равишда “Юз йиллик чироқ” деб номланган қурилма Америка Қўшма Штатларидаги аҳоли пунктидаги ўт ўчириш станциясида 123 йил давомида порлаб туради.
У ҳақида нима дейишади?
Қурилма “The Shelby Electric Company” томонидан ишлаб чиқарилган.
1901 йилда иш бошлаган лампочка дастлаб ёнғин бўлимида, кейин гаражда, кейин шаҳар муниципалитет биносида осиб қўйилган. Ушбу чироқ Калифорниядаги кичик Ливермор шаҳрининг ўт ўчириш бўлимида 1976 йилда пайдо бўлган.
У жуда равшан ёнмайди ва фақат бир неча марта ўчирилган, холос. 123 йиллик деярли узлуксиз ишлаш пайтида у ҳеч қачон куйиб қолмаган.
"Қурилманинг бундай узоқ ишлашининг сири унинг жуда кам қувватлигида, — дейди мутахассислар. — Бундан ташқари, лампочкани яратишда вольфрам толалари эмас, балки углерод толаларидан фойдаланилган. Кейинчалик бундай ишлаб чиқариш тўхтатиб қўйилган.
Чироқ ҳақиқатан ҳам 1901 йилдан бери ишлайдими?
“Юз йиллик чироқ”нинг ўзига хослиги ҳақидаги баёнотлар шаҳарнинг эски одамлари, шунингдек, бу ерда узоқ вақт яшаб вафот этганларнинг хотираларига асосланган.
Америкалик журналистлар биринчи марта ғайриоддий қурилмани фақат 1972 йилда пайқаб олишди.
Мутахассислар ҳозир ҳам лампочкани “кузатишда давом этмоқда”. Шу сабабли, унинг сўнгги бир йиллар давомида ҳали ҳам узлуксиз ишлаб тургани ҳақидаги далиллар мавжуд.
Ҳар ҳолда, “Юз йиллик чироқ” "Гиннеснинг рекордлар китоби"да энг чидамли лампочка сифатида қайд этилган.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.