АҚШда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди

Америка Қўшма штатлар пандемия билан энг кўп зарар кўрган мамлакатда (деярли 17 миллион юқтирган ва 300 мингдан ортиқ ўлим) Pfizer/BioNTech препарати ёрдамида душанба куни оммавий эмлаш бошланди. Биринчи куни вакцина 145 та кўчма амбулатория-поликлиникаларга етказилиб, у ерда эмлаш ишлари бошлаб юборилди.

Препаратни етказиб бериш учун мураккаб логистик қоидаларга риоя қилиш талаб қилинади. Улардан бири - вакцинани -70 градус ҳароратда сақлаш. Бу Антарктика қишидан ҳам совуқроқ муҳит зарур дегани.

Иккинчи қоида - эмлаш фақат тўрт марта бир жойдан бошқа жойга кўчирилиши мумкин. Ундан кейин у профилактик хусусиятларини йўқотиши мумкин. Pfizer/BioNTech мутахассислари вакцина самарадорлигини 95 фоиз деб баҳолашмоқда.

Маълумки, вакцина синовининг сўнгги босқичида олтита ўлим содир бўлган эди. Плацебо гуруҳидан икки киши ва тўртта вакцина укол қилинган иштирокчи вафот этган. Аммо уларда оғир сурункали касалликлар борлиги инобатга олинган.

Сешанба куни яна 425 та амбулатория-поликлиникалар ушбу дорини қабул қилиб олади. Вакциналаш WarpSpeed операцияси деб номланиб, уни АҚШ армияси генерали Густав Перна бошқармоқди.

Аввало, эмлаш шифокорлар ва қариялар уйида яшовчиларга берилади.