Автомобиллардан пул ўғирлашда гумон қилинаётган йигитлар ушланди
- 27.11.2019 11:58
- 190
- Жиноят ва жазо
Жорий йилнинг 21 ва 22 ноябрь кунлари ҳуқуқ тартибот органларига икки фуқаро «Малибу» эгаси Жохар Л. автомашинасидан 11 миллион 200 минг сўм йўқолгани ва «Эпика» эгаси Лазиз А. шахсий буюмлари ва ҳужжатлари йўқолгани юзасидан мурожаат қилишган.
Шундан сўнг ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ЖКнинг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, текширув ишлари бошланган.
Тезкор тадбирлар натижасида барча видеокамералар кузатилган ва гумонланувчилар аниқланган.
Улар “Каптива” автомашинасида ҳаракатланиб юрган, Андижон вилоятидан келган 24 ёшли Мансуржон Мансуров ва Афзал Лутфиев, шунингдек, 22 ёшли Хуршидбек Шамшиддинов эканлиги аниқланган.
Ҳозирда уларнинг бошқа шунга ўхшаш ҳолатларга ҳам алоқаси бор ёки йўқлиги ўрганилмоқда, дея хабар қилди пойтахт ИИББ.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа