Аввал бир ойлик ҳарбий хизмат, сўнгра тадбиркорлик

 

 

Самарқанд ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан 526-СЧР батальонида шу мавзуда тадбир ташкил этилди.

Бир ойлик сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматчилар иштирок этган тадбирда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, айниқса тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун яратилаётган имтиёзлар ҳақида гап борди. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги қарори асосида ташкил этилган "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган йигит-қизларга бериладиган кўмаги ҳақида батафсил маълумот берилди.

Суҳбат давомида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган 70 нафардан ортиқ йигитлар учун Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ўқув курслари ташкил этишга келишиб олинди.