Аянчли ЙТҲда икки киши вафот этди, 5 киши оғир жароҳати олди
Жорий йилнинг 19 май куни соат 13:30 да 31 ёшли М.Ж. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасида Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-76 йўлининг 8-километрига етганида, амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган - 39 ёшли Н.Т. бошқарувида бўлган “Lacetti” русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Оқибатда “Nexia” автомашинасининг йўловчиси - 19 ёшли З.Н. ҳодиса жойида, ҳайдовчи М.Ж. эса тиббиёт бирлашмасида вафот этган. Бундан ташқари, ҳар икки автомашинадаги 6 нафар йўловчилардан 5 нафари оғир тан жароҳати, бир нафари эса енгил тан жароҳати олган. Уларнинг барчасига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, деб хабар берди ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.