Баландлиги 500 метр, узунлиги 170 километрли бино

Бу Саудия Арабистони саҳросида қурилади.

Гап шундаки, Саудия Арабистони меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад Бен Салман мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг янги ғоясини ишлаб чиқди. У юртини нефть қазиб олиш, туризм ҳамда дам олиш бўйича жаҳон марказига айлантирмоқчи. Бу ғояни амалга ошириш бўйича биринчи қадам “Neom” лойиҳасини амалга ошириши бўлади.

Лойиҳа тўғридан-тўғри саҳрода ноёб шаҳар барпо этишни ўз ичига олади. Унинг ноёблиги шундаки, саҳро қоқ ўртасида ягона битта бино қурилади. Унинг эни 200 метр, баландлиги 500 метр, узунлиги 170 километр бўлади. Осмонўпар шаҳар қурилиши аллақачон бошланди. У ерда оз эмас-кўп эмас, 9 миллион одам яшайди.

Ўтмишга қайтиб

Кўпчилик 1987 йилда собиқ CCCРда қурилган «Луна» совет экроплани - сув устида учадиган аппарат суратини кўрган бўлса керак.

Ҳозирда у Каспий денгизи қирғоғида занглаб ётибди. Бунинг сабаби, бу транспорт турини ривожлантириши боши берк кўчага кириб қолган эди. Лекин гап ундан эмас экан. Ғарбда экропланни ишлаб чиқаришга зарурат сезганлар топилди. Сингапурда янги экроплан лойиҳаси яратилди ва бу транспортни сериали ишлаб чиқариш келгуси йилда йўлга қўйилади.

Учиш аппарати кучли иккита бензин билан ишлайдиган 500 қувватли двигателга эга. Бу уни сув устида 170 км/соат тезликда учишини таъминлайди.

Т.Шомуродов тайёрлади.