Беларусь Марказий сайлов комиссияси расман якуний сайлов натижаларини эълон қилди

Беларусь Марказий сайлов комиссияси, мамлакат президентлиги учун ўтказилган сайловларнинг расман якуний натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар берди.

Марказий сайлов комиссияси тақдим этган маълумотга кўра, мамлакатнинг амалдаги президенти Александр Лукашенко учун 80.1 фоиз сайловчи овоз берган, унинг асосий рақиби – муҳолифатчи Светлана Тихановская 10.1 фоиз овоз йиғишга муваффақ бўлган.

Шу тариқа, Беларуснинг амалдаги президенти Александр Лукашенконинг сайловлардаги ғалабаси расман эълон қилинди.