Биринчи марта: Жомбойда сектор раҳбарлари иншо ёзди

Жомбойда давлат фуқаролик хизмати ходимлари ўртасида ўзига хос танлов ўтказилди.

Ходимларнинг билим савиясини ошириш, дунёқараши ва ижодий фикрлаш қобилиятини кенгайтириш мақсадида ўтказилган танловда иштирокчилар белгиланган мавзуда иншо ёзди.

Эътиборлиси, мазкур танловда туман ҳокими, сектор раҳбарлари корхона, ташкилот ходимлари билан бирга иштирок этди.

Тумандаги 23-умумтаълим мактабида ташкил этилган танловда иштирокчилардан Ватан истиқболи ва инсон қадри бўйича мулоҳазаларини баён этиш талаб этилди.

"Шу каби маърифий тадбирлар мунтазам ўтказиб борилиши ҳамда бошқа ташкилот ходимларини ҳам қамраб олиниши режалаштирилган", дея хабар берган туман ҳокимлиги ахборот хизматидан мазкур иншо танлови натижаларини ҳам кутиб қоламиз.