Боғча директори қарийб 1 миллиард сўмни талон-торож қилгани аниқланди
- 25.01.2021 13:04
- 119
- Таълим
Мактабгача таълим вазирлигининг ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Тошкент вилояти Зангиота тумани бўлими ҳамкорлигида туман мактабгача таълим бўлимида текширув ўтказилган.
Хусусан, тумандаги 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши текширилган. Натижада мактабгача таълим ташкилоти директори томонидан 2014-2020 йиллар давомида 37 нафар шахсларни турли лавозимларга расмийлаштириб, улар ҳақиқатда ишламаган бўлса-да «ўликжон» ходимлар номига 983,5 миллион сўм иш ҳақи ҳисобланиб, пластик карталар орқали ноқонуний ҳисобдан чиқарилгани аниқланган.