Боласи ҳалок бўлган она аэропортни ёпишни талаб қилаяпти

Москвадаги Шереметьево  аэропортида ҳалокатга учраган Sukhoi Superjet 100 самолётида йўловчи бўлган ва фожиа натижасида ҳалок бўлган йўловчилардан бирининг  онаси "Шереметьево" аэропортини ёпишни талаб қилаяпти. У бу ҳақда ҳалокат сабабларини ўрганаётган суриштирув қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин номига шикоят-талабнома жўнатган.

Унинг шикоят-талабномасида зудлик билан аэропортни ёпиш талаб қилинган.

Жабрланувчи аёл томонидан ёлланган адвокат Игор Труновнинг маълум қилишича, мижози аэропорт раҳбарлари, хавфсизлик хизмати ва ёнғинга қарши кураш бўлинмаси раҳбар ва ходимлари устидан жиноий иш очишни талаб қилмоқда. Аёлнинг фикрича, улар ишларига виждонан ёндашмаган ва совуққонлик қилишган.

Шунингдек, аёл SSJ-100 русумли барча самолётларни чуқурлаштирилган техник кўрикдан ўтказишни талаб қилаяпти.