Боласини 17 минг долларга пуллаётган аёл қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси, ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор текширув ўтказилди.

Унда 1995 йилда туғилган гулистонлик А.Ў. «махсус харидор» сифатида иштирок этган тезкор ходим М.Х.га 2019 йил туғилган фарзандини 17.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, бу ҳақда тилхат ёзиб берган вақтида далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.