Brent савдо белгиси остидаги нефтнинг нархи 2001 йилдан буён биринчи мартта 17 доллардан тушди
- 22.04.2020 22:49
- 62
- Хориж
Бундай ҳолат 2001 йилнинг 19 ноябрь санасидан буён кузатилмаган эди. 22 апрель эрталабки соат 8:42 (Тошкент вақти билан) ҳолатига кўра, кўрсаткичлар 12,62 фоизга тушиб кетган ва бир баррел нефтнинг нархи 16,89 долларни ташкил этган.
Душанба куни WTI савдо белгисидаги нефтнинг нархи тарихда илк марта бир баррел учун 37 долларгача арзонлашди.
COVID-19 пандемияси нефть нархининг рекорд даражада тушиб кетишига сабаб бўлди. Шунингдек, нефть бозоридаги салбий оқибатларга OPEK+ давлатларининг келишолмаганлиги ҳам сабаб бўлди. Бироқ ойнинг ўрталарига келиб келишувга эришилди. Бу ҳолат бозордаги вазиятни бироз барқарорлаштирди. Аммо кўп ўтмай нархлар яна пасайишни бошлади.
Коронавирус пандемияси ва OPEK+ давлатларининг нефть хомашёлари кўпайиб кетганлиги сабабли жорий йилда нефть нархининг рекорд даражада пасайиши кутилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа