Бугун, 29 декабрь куни соат 15:00 да халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг йигирманчи сессияси бўлиб ўтади
- 29.12.2020 14:45
- 249
- Сиёсат
Унда бир қатор муҳим масалалар, хусусан, вилоятнинг 2021 йилги маҳаллий бюджети кўриб чиқилади.
Шунингдек, вилоятда табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан “Ҳудудгаз Самарқанд” МЧЖ раҳбари О.Исоқуловнинг ҳисоботи эшитилади.
Сессия ишида Кенгаш доимий комиссиялари йиллик ҳисоботи ва 2021 йилга мўлжалланган иш режалари муҳокама қилинади.
Депутатлар вилоятдаги айрим аҳоли пунктларини номлаш ҳамда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиши режалаштирилган.
Сессия кун тартибидан Кенгаш ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам ўрин олган.
Теглар:
вилоят сессияси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 2 соат аввал
- Таълим