Бугундан Регистон ансамблига 11.00 гача ва 17.00 дан кейин кириш чекланади
- 20.07.2019 08:40
- 236
- Самарқанд
Регистон ансамбли маъмуриятининг маълум қилишича, «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш муносабати билан Самарқанд шаҳридаги Регистон ансамблига 20 июлдан бошлаб фақат 11:00 дан 17:00 гача киришга рухсат берилади. Қолган вақтларда ансамблда «Шарқ тароналари»га тайёргарлик кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, 26-30 август кунлари шаҳримизда 12-маротаба «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали ўтказилади.
Теглар:
Шарқ тароналари
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Суд — ҳукм чиқаради, адвокат — ҳимоя қилади
- 02/05, 15:20
- Самарқанд