Булунғурлик фуқаронинг фамилиясидаги битта ҳарф ҳужжатларда турлича қайд қилинган, бунга суд аниқлик киритди
Фуқаролик паспорти, туғилганлик ва никоҳ гувоҳномаси сингари шахсий ҳужжатларимизда хато-камчиликлар бўлса, бир қанча мушкул вазиятларга тушиб қолишимиз мумкин.
Булунғурлик Наргиза Абдурахмонова бунга ўз тақдири мисолида гувоҳ бўлди.
Судга тақдим қилган аризасида қайд этилишича, Наргиза Абдурахмонова 1976-1989 йилларда Булунғур туманидаги собиқ Гагарин жамоа хўжалигида ишчи бўлиб ишлаган. Ўша пайтда иш стажига фамилияси ва исми “Абрахманова Наргиз” деб нотўғри ёзиб кетилган, аслида унинг барча ҳужжатларида исм, фамилияси Абдурахмонова Наргиза бўлган. Шу сабабли нафақага чиқолмасдан сарсон бўлган.
Суднинг ҳал қилув қарорига асосан Булунғур туман идоралараро хўжалик ҳисобидаги шахсий таркиб ҳужжатлари архивида сақланаётган Гагарин совхозининг 1976-1989 йилларда Абрахманова Наргиз номига ёзилган иш ҳақи китобидаги ҳужжатлар Абдурахмонова Наргизага тегишли эканлиги факти тасдиқланди.
Шу ўринда маълумот учун айтиш мумкинки, худди шундай муаммо билан сарсон бўлиб юрган яна 4 нафар фуқароларнинг ҳужжатлари тегишлилик факти суд тартибида белгилаб берилди.
Шержахон Зайниддинов,
фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди судья катта ёрдамчиси.