Буюк соҳибқирон ёд этилди

Бугун буюк саркарда, жаҳонгир Амир Темур таваллуд топган кун. Ҳар йили бу санада вилоят ҳокимлиги ва жамоатчилик вакиллари соҳибқирон ва темурийлар мангу ором топган масканни зиёрат қилиб, шаҳар марказидаги Амир Темур ҳайкали пойига гуллар қўяр эди.

Бу йил, айни пайтда юртимизда коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш учун карантин эълон қилинганлиги сабабли, ушбу санага мўлжалланган тадбирлар тор доирада ўтказилди.

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ва бир гуруҳ фаоллар Амир Темур мақбарасини зиёрат қилди. Соҳибқирон ҳақига қуръон тиловат қилиниб, қурбонлик амалга оширилди. Юртимизга тинчлик-хотиржамлик, халқимизга омонлик сўралди.