Чеченистонда Европадаги энг катта масжид қуриб битказилди

23 августда Чеченистоннинг Шали шаҳрида Европадаги энг катта масжиднинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда Рамзан Қодиров ўзининг ВКонтакте ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.

"Европадаги энг катта масжид ва унинг ёнида тикланган Қуръон ҳофизлари–Қорилар мактабининг очилиш маросими 23 августда бўлиб ўтади. Масжид қурилиши ва ички безак ишлари тугалланган. Озроқ ишлари қолган. Белгиланган санагача тугатишади.

Ушбу масжид қурилишида ишлаган ишчиларга, қурилишга масъул бўлган барча кишиларга ўз миннатдорлигимни билдираман" дейди Қодиров ўз хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ушбу масжиднинг қурилишида ўзбекистонлик ишчилар ишлашган ва ички безак ишларини ўзбекистонлик  ҳаттотлар бажаришган.