“COVID-19” туфайли Қирғизистон пойтахтида Наврўзни нишонлаш бекор қилинди
Қирғизистон пойтахтида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Наврўз байрамини нишонлаш бекор қилинди, дея хабар берди РИА Новости агентлигига Бишкек мэрияси матбуот хизмати.
"Европа мамлакатларида коронавирус инфекциясининг янги штамм (Британия, Жанубий Африка)ларини аниқланиши ва беқарор эпидемиологик вазият, шунингдек, қўшни мамлакатларда карантин чораларини кучайтириш фактларини ҳисобга олган ҳолда, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида шаҳар мэрияси ҳузуридаги фавқулодда эпидемия ва эпизоотик (ҳайвонлар орасида инфекцион касалликлар тарқалиши) комиссияси Бишкек ҳудудида Наврўз байрамига бағишланган оммавий тадбирларни ўтказишдан бош тортишга қарор қилди", деди матбуот хизмати вакили.
Қирғизистонда коронавируснинг илк ҳолатлари 2020 йил март ойида аниқланган эди. Бугунги кунга келиб рўйхатдан ўтган “COVID-19” касаллиги умумий сони 87 мингдан ошди. Деярли 1,5 минг киши касалликдан вафот етди.