Демократлар Сенатга Трампга импичмент эълон қилиш тўғрисидаги резолюцияни тақдим этди
АҚШнинг Демократлар партияси аъзолари Сенатга собиқ президент Доналд Трампга импичмент эълон қилиш тўғрисидаги резолюцияни тақдим этди.
Ушбу ҳужжат "исёнга ундаш" моддасига асосланган.
Жараён 8 февралда бошланади ва иш судда кўриб чиқилиб, Трампга ҳукм тайинланади. Томонлар гувоҳларни чақириб, ҳужжатлар тақдим этишлари мумкин. Муваффақият учун демократларга сенаторлар овозининг учдан икки қисми талаб этилади.
АҚШ Вакиллар палатаси Трампни 13 январь куни тартибсизликлар қўзғаганликда айблаб, 232 тарафдор ва 197 қарши овоз билан импичмент эълон қилди. У Палата томонидан икки маротаба «импичмент эълон қилинган биринчи президент» бўлиб мамлакат тарихида қолди.
Сенатда ғалаба қозониш учун демократлар 17 республикачини ўз томонларига жалб қилишлари керак. Аммо ҳозирга қадар уларнинг олти нафардан бошқаси демократларни қўллашга мойиллик билдирмаган. Агар импичмент эълон қилинса, Трамп келажакда давлат лавозимларида ишлаш ва сайловларда иштирок этиш имкониятидан маҳрум этилиши мумкин.