"Док-1 Макс" иши бўйича суд жараёни 1 ойга тўхтатилди

Олий суд матбуот хизмати “Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши юзасидан қўшимача маълумот берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар судида биринчи инстанцияда кўрилаётган ушбу жиноят ишига алоқадор янги шахслар тергов органи томонидан айбланганлиги сабабли ва бошқа асосларга кўра, суд томонидан 2023 йил 1 декабрь куни Жиноят-процессуал кодексининг 416- (судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш учун асослар аниқланганда суднинг ҳаракатлари) ва 417- (жиноий жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганда суднинг ҳаракатлари) моддалари тартибида ажрим чиқарилиб, жиноят ишига тегишли айрим ҳужжатлар айбловни тўлдириш ва бошқа шахсларни айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш билан боғлиқ қўшимча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун тергов органига

Шу тариқа жиноят ишини кўриш 1 ойлик муддатга тўхтатилди.