Дон етиштириш режасини бажармаган 722 та хўжалик билан ижара шартномаси бекор қилинади

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда Пахтачи туманида ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш ишлари қониқарсиз деб топилди. Вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ғалладан бўшаган майдонларда картошка экилганлиги тўғрисида якуний мониторинг ўтказиш топширилди.

Шунингдек, вилоят прокуратураси ва ички ишлар бошқармалари ғўза майдонларини суғориш, ғўза қатор ораларига ўз вақтида ва сифатли ишлов бериш учун мавжуд культиваторларни наряд ҳисобот тизимида тўлиқ дала ишларига жалб қилишга кўмаклашса “Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси ғўза майдонларида чилпиш ишларини сифатли тугаллаш чораларини кўради.

Шунингдек, вилоят адлия бошқармаси 2020 йил дон етиштириш режасини бажармаган 722 фермер хўжаликнинг фаолиятини тўхтатиш бўйича туман ҳокимларининг қарори қабул қилинмаган хўжаликларни ер ижара шартномасини бекор қилиш ва танлов асосида ҳудуддаги фермер хўжаликларига ажратиб беришда ҳуқуқий ёрдам беради.