Дубай компаниялари Ўзбекистонда қуёш панеллари ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирмоқда
- 16.05.2023 09:18
- 237
- Иқтисодиёт
Кеча Бирлашган Араб Амирликларида Дубай савдо-саноат палатаси (Дубай палаталари) раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтган.
Унинг доирасида Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Бирлашган Араб Амирликларидаги вакиллари, Ўзбекистоннинг "Solar Nature" ва Амирликнинг "Imperial Energizing communities" компаниялари раҳбарияти иштирокида мазкур икки компания ўртасидаги Ҳамкорлик меморандуми имзоланган.
Мазкур ҳужжатга мувофиқ, "Imperial Energizing communities" компанияси Ўзбекистоннинг "Solar Nature" компаниясига мамлакатимизда қуёш панеллари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш учун илғор технологиялар ва “ноу-хау”ни тақдим этади.
Дубай савдо-саноат палатаси раҳбари Муҳаммад Али Рашед Бирлашган Араб Амирликларининг стратегик шериги бўлган Ўзбекистон билан икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлаган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- 3 соат аввал
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа