Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Эрдўғон Исроилни ядро қуроли ҳақида ёлғонда айблади

🔻 Австрия, Венгрия ва Франция Европа комиссиясининг Украина билан ҳамжамиятга қўшилиш бўйича музокараларни бошлаш бўйича тавсияларига қарамай, Киевни Европа Иттифоқида кўришни истамаяпти. Германия, ўз навбатида, мамлакат ассоциацияга аъзо бўлиши мумкинлигига ишонмайди.

🔻 Кеча АҚШ воситачилигида гуманитар сулҳ тузиш ва Исроил қамоқхоналаридаги эллик нафар аёл ва болалар эвазига гаровга олинган эллик нафар исроиллик тинч аҳоли ва болаларни ҲАМАС томонидан озод қилиш, жангларни вақтинча тўхтатиш келишуви хабар қилинган эди. Бироқ кейинчалик Нетаньяҳу 71 кишини озод қилиш ва 5 кунлик жанговар ҳаракатларни тўхтатишни ўз ичига олган ҲАМАС билан гаровга олиш бўйича АҚШ келишувидан бош тортган.

🔻 Қирғизистон Россияни меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оилаларини бепул тиббий суғурта қилишга чақирди.

🔻 Москвада номаълум қуролли шахслар Пресненский Валдаги банк атрофида 300 миллион рублни ўғирлаб кетишган.  Улар автомашинада келиб, пул олиб кетаётган курьерларга ташланиб, ўт очишган, кейин пулни олиб қочишган.

🔻 Олимлар ўтган баҳорда Ойга кимнинг ракетаси тушганини аниқлашди. Уларнинг хулосасига кўра, бу номаълум объект бириктирилган Хитой ракетаси бўлган. Хитой вакиллари ўз ракетасининг Ойга қулагани ҳақидаги маълумотга ҳозирча изоҳ беришмаган.

🔻 Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Исроилни ёлғон гапиришда ва ядро қуроли борлигини тан олишни истамасликда айблади Берлиндаги матбуот анжумани чоғида. Шунингдек, у Исроил “Ғазо секторини ер билан яксон қилгани”ни айтди ва Ғазо секторидаги операция давомида аллақачон 13 мингдан ортиқ болалар, аёллар ҳамда қариялар ҳалок бўлганини қўшимча қилди.

🔻 Финляндия чегарачилари Россия Федерацияси билан чегарада муҳожирларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Муҳожирлар билан тўқнашув жума куни кечқурун содир бўлган. Умумий ҳисобда ўтказиш пунктига 30 га яқин одам пиёда ва велосипедда келган. Улардан бири чегарачилар ёнидан югуриб ўтмоқчи бўлган, бироқ уларга газ қўлланилган.

🔻 Бир умрга қамалган таниқли террорчи аёл - Грециянинг “Инқилобий кураш” террорчилик ташкилоти етакчиларидан бири Паула Рупе қамоқдан озод этилган. Маҳкуманинг бой жиноий тарихига қарамай, суд уни ёш боласи борлигига асосланиб, шартли равишда озод қилиш ҳақидаги илтимосини қаноатлантирган.

🔻 Жанубий Корея ҳукумати ит гўштини истеъмол қилишни тўхтатиш бўйича қонун қабул қилмоқчи. Сентябрь ойида оммавий ахборот воситалари Жанубий Кореянинг ҳукмрон Фуқаролик ҳокимияти партияси қонунчилари республикада ит гўштини истеъмол қилишни тўлиқ тақиқлаш бўйича мухолифат ташаббусига қўшилгани ҳақида хабар берган эди.