Дунёдаги баъзи халқларнинг ҳали ҳам қўлланиладиган шафқатсиз ва ғалати анъаналари
Дунёдаги кўплаб анъаналар бир-бирига ўхшаб кетади. Бироқ ҳали ҳам шундай шафқатсиз удумлар борки, уларни кўриб ёки эшитиб, кишининг эти жимирлаб кетади.
Тишларни бир оз эговлаш - Бали
Балиликлар хурофотли халқ – улар қозиқтиш (сўйлоқтиш)ларни ёвузлик белгиси ва ёвуз руҳларни “ўзига жалб қиладиган” тишлар деб ҳисоблашади. Шу сабабли балоғатга етган ўсмирларнинг бошқа тишларига қараганда узунроқ олд ва ён тишлари шундоққина эгов билан умумий узунликда қисқартириб қўйилади.
Болаларнинг минора парвози – Ғарбий Ҳиндистон
Келажакда улар соғлом, бадавлат бўлиши ва ҳеч қачон омад улардан юз ўгирмаслигини ният қилиб ота-оналари ўз қўллари билан фарзандларини 15 метр баландликдаги минорадан пастга ташлаб юборишади. Айтганча, пастда уларни чўзилган чойшаблар кутиб олади, шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, бу ерда омад ота-оналар томонида бўлиши керак, акс ҳолда натижасини тасаввур қилишнинг ўзи ҳам қўрқинчли.
Баландроқ миноралар - Меланезия
Меланезияликлар вояга етган ўғил болалари учун янада мураккаб маросимни ўйлаб топишди: оёғи боғланган ҳолда боши ёки елкаси ерга тегиши учун эркак 25 метрлик минорадан сакраши керак. Тасаввур қилдингизми? Афсоналарда айтилишича, фақат шу тарзда эркак бутун умри давомида соғлом бўлар экан!
Бу соғлом ақлга зид – ёввойи парадоксга ўхшайди, шу сабаблидир, маҳаллий эркакларнинг бундай “саломатлик сакраши”дан олдин ҳар эҳтимолга қарши васиятномалар ёзиб, тугатилмаган ишларини тугатиб қўйишлари ҳеч кимни ҳайратлантирмайди.
Очофатлик орқали тўйга тайёргарлик - Мавритания
Мавританияликлар замонавий тана позитивлигининг мухлислари: улар ортиқча вазнли аёлларни гўзал деб билишади. Агар қиз бола тўйга тайёргарлик кўраётган бўлса, унга мажбурлаб яхши овқатлар бериб, парваришланади, шу тарзда у кунига 16 000 килокалорияни ўзлаштиришга мажбур бўлади. Таққослаш учун, олимпия атлетикачиси кунига 6000-8000 кКалга тенг овқат истеъмол қилади.
Лотос оёқчалар – Хитой
Бу ваҳшийлик амалиёти эскириб бораётган бўлса-да, афсуски, у ҳали ҳам мамлакатнинг чекка ҳудудлари ва қишлоқларида учрайди. Бу ерда катта оёқли аёллар хунук ҳисобланади, у бечорани ҳеч ким хотинликка олмайди. Шунинг учун 4-5 ёшидан бошлаб қизларнинг оёқлари жудда қаттиқ боғланади ва 15-16 ёшга келиб, оёқларнинг шакли шунчалик ўзгарадики, ҳатто 32-ўлчамга ҳам етиб бормайди. 10 сантиметрдан ошмайдиган “нилуфар оёқчалар”! Шу билан бирга, бундай оёқларга пойабзал тайёрлайдиган ҳунармандчилик ҳам яшаб келмоқда.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.