Дунёдаги энг қиммат китоб
У қанча туради? Нега Билл Гейтс уни сотиб олган?
Барча миллиардерларнинг битта - улар ҳар хил қадимий ва бошқа ноёб нарсаларни йиғадиган умумий нозиклик томонлари бор. Мисол учун, 1994 йилда таниқли Билл Гейтс Лестер кодексини қўлга киритди.
Ҳозиргача бу китоб дунёдаги энг қиммат сотилган ёки сотиб олинган китоб ҳисобланади. Кимошди савдоси натижалари бу ишни “Гиннеснинг рекордлар китоби”га киритиш учун асос бўлди.
Гап шундаки, миллиардер бундан 30 йил аввал ноёб нашр учун 30,8 миллион доллар тўлаб берган.
Лестер кодекси
Бундай юқори баҳо китобнинг ўзига хос мазмуни билан изоҳланади. Унда Леонардо да Винчининг ўз қўли билан ёзган ёзувлари ва чизмалари мавжуд. Бошқача айтганда, бу 1504 йилдан 1508 йилгача Миланда яратилган ноёбасарлари тўпламидир.
1717 йилда қадимий қўлёзма ҚироличаЕлизавета I ҳукмронлиги давридаги инглиз давлат арбобиграф Лестер (1532-1588) томонидан сотиб олинган (ўшандан кейин китоб "Лестер кодекси"деб аталган).
1980 йилда графнинг меросхўрлари тўпламдан қутулиб, уни америкалик тадбиркор ва коллекциячи Арманд Ҳаммерга сотишди. Ҳаммер вафот этгач, китоб кимошди савдосига қўйилди ва охир-оқибат Билл Гейтс қўлига ўтди.
Айтларишича, бу китобдаги ёзувлар Леонардонинг "ойна" ёзуви тарзида ёзилган ва ёзувларнинг барчаси фақат ойна ёрдамида ўқилишимумкин.
Баҳора тайёрлади.