Дунёдаги кўп эгизак туғиладиган 3 та жой
Эгизакларнинг ўртача туғилиш даражаси Ердаги барча болаларнинг 1,1-1,2 фоизини ташкил қилади. Шундай бўлса-да, дунёнинг турли бурчакларида ҳайратланарли даражада кўп эгизаклар туғиладиган аҳоли пунктлари бор.
Кодинай, Ҳиндистон
Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳридан 35 километр жанубда жойлашган Кодинайда жуда кўп эгизак туғилади. Бундан ташқари, агар кодинайлик аёл мамлакатнинг бошқа ҳудудига кўчиб кетса, у ерда ҳам унинг қўшалоқ фарзанд кўриш эҳтимоли сақланиб қолади. Бу аҳоли аёлларининг кўп ҳомиладорликка маълум бир генетик мойиллигининг мавжудлигидан далолат беради. Бундан ҳам ажабланарлиси, эгизаклар туғилишининг бу ўсиши нисбатан яқинда, тахминан 1970 йилларда бошланган ва шундан бери ортиб бормоқда.
Бу генетик хусусият мавжудлигининг сабаби кўпгина кам аҳоли яшайдиган қишлоқларда бўлганидек, бу ерда ҳам юз бериб турадиган яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳлар туфайли дейилган эди. Лекин ўтказилган тадқиқотлар қариндошлар ўртасидаги никоҳлар бутун Ҳиндистондагига қараганда айнан Кодинайда камроқ бўлганини кўрсатди. Ғалати аномалиянинг ечими ҳали топилмади, бироқ шаҳарчага маҳаллий аҳоли ва саёҳатчилар ўзаро хурсандчилигининг сабабчисибўлган туристик маршрутлар йўлга қўйилган.
Кандиду-Годой, Бразилия
Бразилия жанубидаги Кандида-Годой номликичик ҳудудни “эгизаклар мамлакати” деб аташади. Номидан келиб чиқиб, бу ердаги туғилишларнинг тахминан 10 фоизи эгизаклардир. Албатта, ушбу ҳодисани тушунтириш учун бир неча фаразлар илгари сурилган.
Афсоналар Иккинчи жаҳон урушидан кейин Германиядан қочган ҳарбий жиноятчилар шу ерда яширинганидан, улар қаторида концлагерь асирлари устидан тиббий тажрибалар ўтказган Йозеф Менгель ҳам шифокор сифатида маҳаллий аҳолига номаълум дори-дармонларни буюрганлиги ҳақида сўзлайди. Лекин бу тахмин ҳақиқатга тўғри келмайди, негаки Кандида-Годойда эгизак фарзандлар урушдан анча олдин, XX асрнинг бошларида туғила бошлаган.
Эгизаклар концентрациясининг баландлиги ҳақидаги яна бир тахмин - ушбу аҳолига асос солган кишилардан бирида мавжуд бўлган қандайдир характерли хусусиятнинг тарқалишидан келиб чиқиб, “асосчи эффекти” деб номланган. Яқин қариндошлар орасида бўлган никоҳлар туфайли масъул ген аҳолининг кейинги авлодларига тарқалиб кетиш сабабчиси бўлган.
Игбо-Ора, Нигерия
Аслида агар бутун дунёдаги кўрсаткич ўртача 2 фоизга яқин бўлса, бу ердаги частота 4,5 фоизни ташкил этиб, Нигерия кўп ҳомилалик даражаси билан бошқа мамлакатлардан ажралиб туради. 92 минг киши яшайдиган Игбо-ора эса бу фонда ҳам ажралиб туриб, шаҳардаги мингта туғилишнинг 50 таси қўшалоқ фарзандларга тўғри келади.
Маҳаллий аҳоли кўпинча кундалик рациондаги гўшт билан тайёрланадиган бамия ва кассава номли тропик ўсимликларининг истеъмоли эгизаклар “пайдо бўлиши”нинг сабабчилари деб билади. Илм-фан бу назария исботини топмаганлиги тўғрисида гапиради. Аҳоли эса ҳамон ўзларининг бу хусусиятидан фойдаланиш ҳаракатида турли мамлакатлардан келган сайёҳлар учун “фестивал”лар уюштириб, “Дунёнинг эгизак пойтахти” унвони учун баҳслашиб келмоқда.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.