Дунёнинг ғалати ҳайкаллари
#Ўқинг_қизиқ!
Дунё муаллифларининг чексиз хаёлот оламидан гувоҳлик берувчи минглаб ноёб ёдгорликлар мавжуд. Улар аллақачон шаҳарлар кўркига айланиб, ҳудудга алоҳида жозиба бахш этади. “Мир новостей” ҳафтаномаси дунёнинг турли чеккаларида ўрнатилган энг ҳайратомуз ҳайкаллардан саралаб эътиборга ҳавола этади.
“Жандали сайёҳ”
Франция. Саккиз йил аввал француз ҳайкалтароши Бруно Каталано “Сайёҳ” деб номланган ҳайкаллар сериясини яратишга киришди. Оддий томошабинлар уста дурдоналарини ҳазил-мутойиба билан “Жандали одамлар” деб аташди. Бу муболаға эмас эди. Чиндан ҳам Каталано сайёҳларнинг бор буди билан қандай бўлса, шундай қиёфада яратганди: сайёҳ қўлида чемодан, уст-бош эса эски-туски, юпун. Шим орқасида катта йиртиқ. Синчков одамлар бу сайёҳнинг ички дунёси бўм-бўшлигини кўрсатади, дея талқин қиладилар. Францияда Марсел портида 2013 йилда “Жандали сайёҳлар”нинг биринчи гуруҳи ҳайкаллари ўрнатилди. Бруно Каталано жаҳоннинг шаҳар ва посёлкалари учун юзга яқин шундай ҳайкаллар яратишга улгурди.
АҚШда Жорж Флойд бюсти
Бу ўша ҳозирда бутун дунёда гапирилаётган ёдгорлик. У ҳеч бўлмаганда шу билан қизиқки, унинг ўлими АҚШда оммавий тартибсизликлар ва Black Lives Matter ҳаракати пайдо бўлишига олиб келди.
Юмшоқ қилиб айтганда ўша – қонунни писанд қилмайдиган, сохта пулларни ишлатишда шубҳа қилиниб кўчада ушланган Флойд. Бироқ маълум бўлишича, полиция сал ваколатини ошириб юборган. Флойд буғилиб ўлган. Мамлакат норозиликдан ларзага келди. Натижада дунёнинг бош шаҳри марказида ҳайкалтарош Крис Карнабучи яратган баландлиги 2 метр келадиган улкан ёдгорлик пайдо бўлди.
“Тош пойабфзаллар”
Венгрия. Дунай қирғоғи. Будапештда ёрқин ва фожиали ҳайкал композиция жойлашган. У фашизм қурбонларига бағишланган Венгрияда Иккинчи жаҳон уруши йилларида фашистлар ва уларга ёлланган сотқинлар юзлаб одамларни Дунай соҳилига олиб келиб отиб ташлашган. Фожиавий ўлимдан олдин маҳкумларга оёқ кийимларини ечиш буюрилган. Орадан йиллар ўтиб ҳайкатарошлар Пауэр ва Тогай ушбу юракни эзувчи манзарани ёдгорликка айлантирди; супада 60 жуфт аёллар ва болалар пойабзали қотилликка гувоҳ бўлиб турибди. Улар темирга қуйилган. Ёдгорлик ортида тош ўриндиқ турибди. Унга иврит, венгер, инглиз тилларида “1944-1945 йилларда Дунай соҳилида отилган қурбонлар ёдгорлиги. 2005 йилда ўрнатилган” деган ёзув бор. Ёдгорликлар шундоққина Венгрия парламенти биноси рўпарасида ўрнатилган.
“Маман”
Канада. 1999 йилда Канада пойтахти Оттавани ўн метрлик ўргимчак ҳайкали безади. У бронза ва зангламайдиган пўлатдан ясалган таниқли америкалик ҳайкалтарош ва рассом Луиза Буржуа ўз фантазияси маҳсулини ана шундай кўринишда ифода этди. Ҳайкал “Маман” деган ном олди. Ушбу ишини аёл журналистларга одамлардаги ҳар нарсадан қўрқинч ҳиссини енгиш учун ясаганини айтди. Галереяни Тейт муаллифдан 3,2 миллион долларга сотиб олиб, Оттавадаги Канада миллий галереясига кириш майдонига ўрнатди.
“Эркин бўлиш истаги”
АҚШ. Филадельфия. Эрк ва озодликка интилиш инсонга хос. Буни грек ҳайкалтароши Зенос Фрудакис инсон қиёфаларини деворга ўйиб ясаш билан акс эттирди. Композиция мумланган деворга ўйилган. Унга чапдан ўнга эркдан маҳрум одамнинг қандай қилиб озодликка эришгани тасвирланган. Аста-секин у маҳкумлик ҳиссиётларидан қутулиб ҳайкал охирида эркинликка чиқиб кетади. Ушбу ҳайкал қулликдаги одамни озодликка чиқиши ўз қўлида эканлигига ишорадир.
Т.Шомуродов тайёрлади.