Эквадор эпидемия олдида ожиз қолди: “Одамлар пашша каби нобуд бўлмоқда”

Касалхоналар касаллик юқтириб олиш марказига айланди. Ўликхоналар қурбонларнинг мурдасини қаерга жойлаштиришни билмаяпти. “Омади келган” маййитлар банан солинадиган қутиларда дафн этилмоқда, омадсизлари эса кўчаларда жазирама иссиқ остида қолиб кетмоқда. Жанубий Америка мамлакати эпидемияни қандай бошидан ўтказаётганлиги ҳақида “Лента.ру” нашри хабар берди.

Сўнгги кунларда мамлакат ижтимоий тармоқлари кўчада ётган ўликлар тасвирга олинган видео ва суратлар билан тўлиб кетди. Уларни твиттер саҳифаларига жойлаётган, саросимада қолган одамлар ҳукуматга мурожатлар йўлламоқда.

Коронавірус в Еквадросі

Эквадорликлар ҳукуматдан эрини жонсиз танасини олиб кетишни сўраб ёлворган Гарбиэла Ореллананинг нолалари тасвирга олинган видеолавҳани бир неча кун муҳокама қилди.

- Жаноб Президент илтимос жавоб беринг. Барча хизмат кўрсатиш ташкилотлари қаерга ғойиб бўлди? Улар менга келишга ва танани олиб кетишга ваъда беришди, бироқ алдашди... Ягона ўтинчим, унга бу дунёдан ҳурмати жойига қўйилган ҳолда кетишига ёрдам беринг! Илтимос унинг кўчада қолиб кетишига йўл қўйманг.

Яна бир Лурдес Фриас исмли аёл “The New York Times” журналига унинг қўшниси коронавирус оқибатида вафот этганидан сўнг беш кун мобайнида барча фавқулодда хизмат ташкилотларига телефон қилганини ва олтинчи куни қўшнисининг танаси олиб кетилганини сўзлаб берди.

Толпы желающих купить маски и дезинфицирующие средства возле аптеки в Гуаякиле 29 февраля 2020 года — после первого подтвержденного случая заражения

- Айни вақтда содир бўлаётган воқеалар даҳшатли тушга ўхшайди. Биз бу тушдан уйғона олмаяпмиз – деди у суҳбат чоғида.

2,7 миллион аҳолиси бор бўлган Эквадорнинг Гуаякил шаҳри мамлакатнинг энг катта мегаполисларидан бири ҳисобланади. Шаҳар Тинч океани қирғоқларида жойлашганлиги сабабли уни “Тинч океан марвариди”, деб ҳам аташади. Айнан шу шаҳар Лотин Америкасида касаллик тарқалиш марказига айланди.

Коронавирус мамлакатга 71 ёшли эквадор фуқароси Испаниядаги таътилидан сўнг уйига қайтганда, “Муқаддас Валентин куни” байрамида кириб келди. 13 март куни у вафот этди. Шу орада Гуаякилга Европада таҳсил олаётган талабалар ҳам қайтди. Улар Европада авжига чиққан COVID-19 инфекциясидан қочиб ватанларига қайтиб келдилар. Касалланганлар сони 111 нафарга етганида Эквадор ҳукумати алоҳидалаш тизимини жорий этди ва барча чегараларни ёпди. Бироқ маҳаллий соғлиқни сақлаш тизими пандемияга тайёр эмасди: бир неча кундаёқ касалхоналар касалланганлар билан тўлиб тошди. Мамлакатнинг айнан соғлиқни сақлаш тизими вируснинг авж олишига имкон яратиб берди.

Коронавірус в Еквадорі

Эквадор қонунига биноан, агар бемор касалхонага жойлаштирилса, унга оила аъзолари қарайди, яъни қариндошлари уни озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлайди, улар доимо бемор билан мулоқотда бўлади. Хусусий шифохоналарда бемор ётган хонанинг ёнида, тунда навбатчилик қилишлари учун қариндошларга мўлжалланган махсус хоналар ажратилган. Шу сабабли коронавирусга чалинган беморнинг қариндошлари доимо у билан алоқада бўлган ва инфекцияни кўчаларга тарқатган.

Коронавірус в Еквадорі

Оқибатда одамлар оммавий кассаланишни ва вафот этишни бошлади. Ўликхоналар қурбонлар оқимига дош беролмай қолди. Дафн маросими ўтказиш фирмаси ходимлари инфекция юқтириб олишдан қўрқиб, ишлашдан бош тортди. Вафот этган одамларнинг таналарини олиб кетадиган одам ва ташкилот қолмади.

Бездомные в столице Эквадора Кито ждут помощи от властей

Кўплаб эквадорликлар жонсиз таналарни кўчага чиқариб ёқди, кимлардир яқин атрофдаги кенгликка олиб чиқиб кўмди. Яна кимлардир касаллик юқтириб олишдан қўрқиб, қариндошларининг таналарини шунчаки, кўчага чиқариб ташлади.

Гуаякил шаҳрининг Кеннеди клиникасида ишлайдиган шифокор Марсело Кастильо қуйидагиларни сўзлаб берди:

- Мен шаҳарнинг шимолида, асосан, бойлар истиқомат қиладиган ҳудудда ишлайман. Шуни айтишим мумкинки, ҳозирги вазиятда бойлик ҳам, сиёсатчи дўстларнинг ёрдами ҳам ёрдам бера олмайди. Бу ерда одамлар пашша каби нобуд бўлмоқда. Менинг ҳамкасбларим ҳар навбатчиликни топширганларидан сўнг хўнграб йиғлайди.

Шунга ўхшаш воқеани доктор Теодор Малдонадо ҳам сўзлаб берди:

- Айни вақтда касалхона уруш давридаги госпиталга ўхшайди. Биз  гувоҳи бўлаётган воқеалар, даҳшатли фильмлардаги саҳналарга ўхшайди. Менинг аёлим ишга бормаслигимни сўраб ҳар куни ёлворади. Аммо мен бормасам янада кўпроқ одамлар қурбон бўлади.