Эрдўған Озарбайжон ерларининг Арманистон томонидан эгаллаб олинишини тўхтатишга чақирди
- 29.09.2020 08:00
- 168
- Хориж
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Озарбайжон ерларини Арманистон томонидан эгаллаб олинишини зудлик билан тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда Lenta.ru нашри маълум қилди.
Туркия етакчиси у (Арманистон) бостириб кираёган Озарбайжон ерларидан зудлик билан кетиши кераклигини таъкидлади. Эрдўған ҳудудий муаммоларини ҳал қилиш учун 30 йил кутган Озарбайжон энди мустақил ҳаракат қилаётганини қўшимча қилди.
“Арманистон томонидан эгаллаб олинган Озарбайжон ерларини зудлик билан озод этиш минтақада тинчлик ва барқарорлик ўрнатишга йўл очади”, деди Эрдўған.
Аввалроқ Арманистон ҳукумати Қорабоғ можароси ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда Туркия бевосита иштирок этаётганини ва Суриядаги хорижий ёлланма аскарларни Озарбайжонга жўнатаётгани ҳақида хабар берди. Бироқ расмий Боку бундай айбловларни рад этди.